Қамчибек Ташиевнинг иши судга оширилди
Олам
−
13 Май 5384 1 дақиқа
Қирғизистон Бош прокуратураси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлади. Бу ҳақда адвокат Икромиддин Айтқулов маълум қилди.
Қайд этилишича, Қамчибек Ташиев ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўриш ҳамда мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Адвокатнинг айтишича, жиноят иши мазмунан кўриб чиқилиши учун Бишкекдаги Первомай туман судига юборилган. Собиқ МХДҚ раҳбари билан бирга яна 7 нафар айбланувчи ҳам ушбу иш бўйича жавобгарликка тортилмоқда.
Ҳуқуқшуноснинг сўзларига кўра, жиноят иши махфийлаштирилган. Шу сабабли суд мажлислари ёпиқ тартибда ўтказилади ва тергов ҳамда судга оид маълумотларни ошкор қилиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев, собиқ депутат Қурманкул Зулушев ва Жогорку Кенешнинг собиқ спикери Нурланбек Шакиевларга давлат тўнтаришига уриниш айблови расман эълон қилинганди. Ташиев ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги хабарлар фонида фуқароларни қонунга риоя қилишга чақириб, норозилик намойишларидан тийилишни сўраганди.
Live
Барчаси