“Қамчиқ”да фура ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 18 сентябрь куни “Қамчиқ” довонида Volvo русумли юк автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 22:35 да “Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналишида Volvo русумли юк машинаси ҳаракатланаётганида, унинг тиркамасида ёнғин келиб чиққан. Тиркамада эса қурилиш маҳсулотлари бўлган. 

Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 22:47 да етиб бориб, ёнғин соат 23:42 да ўчирилган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган фуқаролар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида Iveco юк машинаси ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ Volvo Водий-Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг