“Қамчиқ”да Volkswagen хандаққа тушиб кетди (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 18 октябрь куни “Қамчиқ” довонида Volkswagen ҳайдовчиси билан хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 07:10 да А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Водий–Тошкент” йўналишида ҳаракатланган Volkswagen русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган. Шундан сўнг, амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, махсус-техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчи ва автомобиль хандақдан олиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ҳудудидан ўтган M34 “Тошкент–Душанбе” автомобиль йўлининг 26-километрида Lacetti ҳайдовчиси 2 нафар йўловчиси билан қурилаётган ерости пиёдалар ўтиш йўлаги учун кавланган чуқурликка тушиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ Volkswagen

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг