Қанча ўзбекистонлик ўзига кредит ажратилишини тақиқлагани очиқланди
Жамият
−
10 Январь 5856 2 дақиқа
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 450 мингга яқин фуқаро фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида “Кредитга тақиқ” хизматини ёққан. Бу ҳақда “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозирга қадар мазкур хизматга жами 438 минг 322 нафар фуқаро уланган бўлиб, уларнинг катта қисмини эркаклар ташкил этади. Хизматдан фойдаланаётган эркаклар сони 292 минг 722 нафар, аёллар эса 145 минг 600 нафарни ташкил қилган.
Маълумот учун, ушбу хизмат орқали шахслар ўз номига кредит расмийлаштирилишини вақтинча ёки доимий равишда чеклаш, ёки аксинча тақиқни олиб ташлаш имконига эга. Ушбу хизматдан фойдаланишда фуқаролардан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди ва хизмат бепул.
Фойдаланувчилар “Кредитга тақиқ” хизматидан онлайн ва офлайн шаклда мустақил равишда фойдаланиб, уни ёқиш ёки ўчириш имкониятига эга:
КАТМ мобил иловаси орқали – “Оммабоп хизматлар” бўлимидан “Кредитга тақиқ” хизмати.
Кредит бюросининг веб-сайтида шахсий кабинет бўлимидан.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ва унинг мобил иловаси орқали “Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш” саҳифасидан фойдаланиш мумкин.
Мамлакат ҳудудида жойлашган барча Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам фаоллаштириш ёки ўчириш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда нафақа пулларидан кредит қарздорлигини ундириш тақиқланиши хабар берилган эди.
Live
Барчаси“Open budget” бошланди
09:37