Қашқадарёда Nexia Cobalt билан тўқнашди. Қурбон бор (видео)
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 11139 1 дақиқа
Бугун, 7 ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Nexia-2 ва Cobalt тўқнашуви оқибатида 1 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, соат 17:20 ларда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1257 километрида Nexia-2 ва Соbalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Автоҳалокат оқибатида 1 нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган, 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёнинг “Насаф” футбол клуби мухлислари Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан ўйиндан сўнг Қашқадарёга қайтаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учраганди. Оқибатда бир киши вафот этган.
Live
Барчаси