Қатардаги ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ортга қайтарилди
Жамият
−
09:54 945 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13-14 март кунлари Ўзбекистон элчихонаси томонидан эвакуация қилинаётган фуқароларнинг сўнгги гуруҳи йўлга чиқди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Режалаштирилган маршрутга мувофиқ, 96 нафар фуқаро Доҳадан Дубайгача автобусларда йўл олиб, у ердан Дубай–Тошкент йўналиши бўйича самолётда парвоз қилишади.
Элчихона ходимлари фуқароларни олиб кетган автобусни чегарагача кузатиб боради. Эвакуация қилинган ўзбекистонликлар кўрсатилган амалий ёрдам ва хавфсиз эвакуация жараёни самарали ташкил этилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига, хориждаги дипломатик ваколатхоналарга самимий миннатдорлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқдаги уруш фонида жорий йил 28 февралдан буён ушбу минтақадан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 32 934 нафарга етганди.
Live
Барчаси