Қирғизистонда манзил-колониялар тугатилади
Олам
−
20 Август 5405 1 дақиқа
Қирғизистондаги 10 дан ортиқ барча манзил-колониялар тугатилади. Бу ҳақда кеча, 19 август куни Қирғизистон Республикаси Адлия вазири Аяз Баетов давлат тизимини бюрократиядан холи қилиш бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳақидаги брифингда сўз очди.
Унинг сўзларига кўра, жазони ижро этиш муассасалари – қамоқхоналар, яна манзил-колониялар ҳам бор. У ерга маҳкумлар рўйхат ва назоратдан ўтиши учун боради.
“Бироқ бу шунга олиб келдики, одамлар манзил-колонияларга келиб рўйхатдан ўтишни тўхтатиб қўйишди. Кейин биз пробация тизимини жорий қилдик ва натижада икки тизим бир-бирини такрорлай бошлади. Шунингдек, кадрлар етишмаслиги ҳам бор эди. Энди бу манзил-колониялар тугатилади ва ҳамма пробация тизимига ўтади”, дейди у.
Амалдорнинг қайд этишича, дастлаб бешта колония-посёлка тугатилади, сўнгра яна бештаси.
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг 4 август куни бу бўйича тегишли фармонни имзолаган.
Live
Барчаси