Қирғизистонда ўртача маош қанчалиги айтилди
Олам
−
10 Январь 10509 1 дақиқа
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Қирғизистонда ўртача ойлик иш ҳақи 42 минг 919 сомни ёки 491,3 АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида сўз боради.
Қайд этилишича, Қирғизистонда 2024 йилнинг шу даври билан солиштирганда иш ҳақи 19,2 фоизга ошган, инфляция ҳисобга олинган ҳолда эса реал ўсиш 10,4 фоизни ташкил этган. Мамлакат бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи Бишкек шаҳрида қайд этилган – 54 минг 618 сом.
Ҳудудлар кесимида ўртача иш ҳақи қуйидагича:
- Иссиқкўл вилояти – 46 минг 261 сом;
- Норин вилояти – 39 минг 934 сом;
- Талас вилояти – 38 минг 725 сом;
- Ўш шаҳри – 34 минг 662 сом;
- Жалолобод вилояти – 34 минг 633 сом;
- Чуй вилояти – 33 минг 837 сом;
- Баткен вилояти – 31 минг 461 сом;
- Ўш вилояти – 26 минг 914 сом.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда иш ҳақи ўртача 5 млн 982 минг сўмни ташкил қилганди. Энг кўп маош оладиганлар Тошкент шаҳрида – 10 миллиондан ортиқ, ундан кейин Навоий вилояти (7,48 млн) ва Тошкент вилояти (5,67 млн) ўрин олган. Қашқадарёда эса бу рақам энг паст – 4,1 миллион сўм атрофида эди.
Live
Барчаси