Қирғизистонлик чегарачилар ўзбекистонлик эркакни куч ишлатиб олиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Риштон–Сўх йўналишидаги чегара-назорат ўтказиш ҳудудида, Қирғизистон Республикасининг “Қайпас” чегара ўтказиш пунктида Ўзбекистон фуқароси ва Қирғизистон чегара хизмати ходимлари ўртасида низо акс этган видеолавҳалар тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Сўх тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон Республикаси чегара хизмати ходимлари ҳамда Сўх туманида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўртасида тушунмовчилик келиб чиққан.

Ахборотда айтилишича, фуқаро Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган. Шунингдек, икки томон масъуллари ва фуқаро иштирокида мулоқот ўтказилиб, вазият тинч йўл билан бартараф этилган. Томонлар юзага келган тушунмовчилик учун ўзаро узр сўраган.

Шунингдек, муносабатда ҳолат тўлиқ назоратга олингани ва айни пайтда тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганилаётгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Қоплонбек” чегара ўтказиш пунктида номаълум шахс олти қиррали бурагич (“отвертка”) билан қўрқитиб, Ўзбекистондан ўтган шахслардан “улуш” талаб қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чегара Қирғизистон Сўх чегарачи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг