Қизларни Ҳиндистонга фоҳишаликка жўнатаётганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
12 Август 7381 1 дақиқа
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро эрапортидан Ҳиндистон давлатига фоҳишаликка жўнатилаётган 2 қиз тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида яшовчи 41 ҳамда 31 ёшли шахслар ўзаро тил бириктириб, моддий жиҳатдан қийналган ёш қизларни мўмай даромад топишга ишонтирган. Улар қизларни фоҳишлик қилиши учун Ҳиндистон давлатига жўнатишни режалаштирган.
Улар Ҳиндистон давлатидан бўлган шериклари ёрдамида 23 ва 25 ёшли қизларни ўша мамлакатга жўнатишни мақсад қилиб, уларни кузатаётган вақтида аэропортда қўлга олинган.
Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида 31, 23 ва 18 ёшли қизларни Таиландга фоҳишалик учун юбораётган 53 ёшли аёл қўлга тушганди. Ушбу аёлга ҳам Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси