Қизиқчи Мирзабек Холмедов орден олди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон давлат сатира театри директори, бадиий сўз устаси Мирзабек Холмедов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда бугун, 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тегишли фармон имзоланди.

Қайд этилишича, у Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли илмий-ижодий ва амалий фаолияти билан халқнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган.

Шунингдек, қуйидагилар ҳам “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган:

  • Насрулла Жалилович Абдуллаев – Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти директори ўринбосари;
  • Фарида Шораҳимовна Акбарова – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Бўстон санаторийси” масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент вилояти;
  • Ибрагим Раҳмонович Аскаров – Андижон давлат университети кимё кафедраси профессори;
  • Ҳакимахон Отахонова – Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри етакчи саҳна устаси
  • Низомиддин Файзуллаевич Ботиров – Тошкент вилояти Оққўрғон тумани 8-умумий ўрта таълим мактаби директори
  • Ваҳоб Раҳмонов – Гулистон давлат университетининг ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доценти
  • Мирвоҳид Мираҳмадович Раҳматов – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ганчкор уста, Тошкент шаҳри
  • Талъат Соатов – Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти лаборатория мудири
  • Қилич Мусажонович Тожиев – Олтиариқ туманидаги 14-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, хонанда, Фарғона вилояти.

Маълумот учун, Мирзабек Холмедов 1961 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У институтни тугаллаб, ўзининг шахсий “Мирзо театри”га асос солди. Жамоа таркибига ўзидан ташқари, талабалик йилларида танишган икки нафар ўзбекистонлик қизиқчи Шукурулло Исроилов ва Валижон Шамшиевларни қўшди ва бу жамоани йиллар давомида янгилаб, кенгайтириб борди. 1985 йил Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий пьесаси, Н.Абдураҳмонов режиссёрлиги асосида “Майсаранинг найранглари” номли спектаклида Ҳидоятхон ролини ижро қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, кино ва театр актёри Карим Мирҳодиев, Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Саида Раметова ҳамда Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Тохир Сайидов “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мирзабек Холмедов Меҳнат шуҳрати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг