Қорақалпоғистон ва Жиззахда ҳокимият вакиллари пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ва Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ҳокимлик вакиллари пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.

Маълум бўлишича, Зарбдор тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, 1983 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига туташ бўлган, давлат захирасидаги 4 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали аукцион савдода ютиб беришни ваъда қилган ва унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн сўм олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қорақалпоғистон Республикаси ўтказилган тезкор тадбирда Хўжайли тумани ҳокимлиги бош мутахассиси ҳамда туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси ўзаро тил бириктиргани аниқланган. Қайд этилишича, маҳаллий фермер хўжалик раҳбари ноқонуний равишда 250 млн сўмга сотишни режалаштирган 41,6 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтармасдан ва аукцион савдоларига чиқармасдан хоразмлик тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган пайтда ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Фавқулодда вазиятлар бўлими кичик инспектори 1500 доллар пора олаётганда қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора фирибгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг