Қозоғистон чегарасидан ноқонуний ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди
Олам
−
31 Июль 6492 1 дақиқа
Жорий йилнинг июль ойида Қозоғистоннинг Павлодар вилоятидаги “Жетису” чегара постига яқин ҳудудда Ўзбекистон фуқароси чегарани четлаб ўтган ҳолда Россияга ноқонуний ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Успенский туман суди хабар берди.
Фуқаро чегара чизиғидан атиги 80 метр узоқликда жойлашган ҳудудда ноқонуний равишда бўлган ва айнан шу ерда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Унинг айби ўзининг кўрсатмалари, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш материаллари билан тасдиқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан суд Ўзбекистон фуқаросини Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 514-моддаси (чегарани бузиш) бўйича айбдор деб топган ва унга 9 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган. Билдирилишича, мазкур қарор ҳали қонуний кучга кирмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги ҳудудда нефть маҳсулотлари контрабандаси учун фойдаланилган 450 метр узунликдаги ерости туннели борлиги аниқланганди.
Live
Барчаси