Қозоғистон Президенти Администрацияси раҳбари ишдан олинди

Олам

image

Бугун, 5 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ойбек Дадебайни Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этди. Бу ҳақда “Оқўрда” хабар берди
 
Давлат раҳбарининг фармони билан Ойбек Дадебай бошқа лавозимга ўтказилгани сабабли Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан бўшатилган. Ҳозирча Дадебай қаерда ишлаши аниқ айтилмаган. Унинг ўрнини Роман Скляр эгаллаган. У бунга қадар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Роман Скляр

Маълумот учун, Ойбек Дадебай 2024 йил февраль ойида Президент Администрациясига раҳбар этиб тайинланган эди. Ундан олдин бу лавозимни Олжас Бектенов эгаллаган бўлиб, у ҳозирда Бош вазир лавозимида фаолият юритмоқда.

Дадебай 1980 йил 1 апрелда Олмаота шаҳрида туғилган. У Абилайхон номидаги Қозоғистон халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Шунингдек, минтақашунослик бўйича магистр даражасига эга. Меҳнат фаолиятини 2001 йилда бошлаган ва бу давр давомида Сенат раиси котибиятида раҳбар ўринбосари ва раҳбар лавозимларида ишлаган. 2019–2021 йилларда эса Қозоғистон Республикаси Президент канцелярияси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Президент Администрацияси Роман Скляр Ойбек Дадебай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг