Қўқонда фуқаролар “парковка” учун муштлашди (видео)
3-саҳифа
−
07 Август 7608 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида машина қўйишга жой талашиб, ўзаро муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 5 август куни юз берган. Қўқон шаҳрининг Обод маҳалласида фуқаро А.Н. ва А.Ғ. ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан жанжал келиб чиқиб, улар бир-бирига жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) ва 183-моддаси (майда безорилик) тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги паркда бир гуруҳ қизлар жанжаллашиб, бир-бирини урганди.
Live
Барчаси