Қўқонда қалбаки 120 минг долларни сақлаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида қалбаки 315,5 млн сўм ва 120 минг долларни муомалага чиқариш учун сақлаб келаётган 22 ёшли шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 2003 йилда туғилган маҳаллий фуқаро қалбаки пулларни муомалага киритиш билан шуғулланаётгани аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қўқон шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни “шартли харидор”га ҳақиқий 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда 100 АҚШ долларлик жами 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки купюралар борлиги маълум бўлган ва тегишли тартибда олиб қўйилган.

Ҳозирда қалбаки “пулфуруш”га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қалбаки пул маблағларини унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Косонсой туманида қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга уринганлар қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона қалбаки пул Қўқон қалбаки купюра

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг