Қўқондаги портлаш оқибатида 1 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
25 Февраль 5682 1 дақиқа
Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлагани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодиса оқибатида 1 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ФВВ қутқарувчилари томонидан ҳодиса оқибатларини бартараф этиш жараёнида жисмлар остидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган.
Қайд этиш жоиз, портлаш Қўқон шаҳар “Бўстон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида газ портлаган эди. Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан 1 нафар фуқаро вафот этган.