Қувайтдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Жамият

image

Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Қувайтдаги элчихонаси ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.  

Маълум қилинишича, ҳозирда Қувайт ҳудудида 224 нафар ўзбекистонлик консуллик рўйхатидан ўтган бўлиб, улар билан доимий алоқа ўрнатилган ва вазият юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона эҳтимолий чекловлар юзага келиши мумкинлигини инобатга олиб, қуйидагиларга амал қилишни тавсия этган:

расмий давлат идоралари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан берилаётган ахборотни мунтазам кузатиб бориш;
зарурат бўлмаган ҳолларда одамлар гавжум жойлар ва оммавий тадбирларда иштирок этмаслик;
ҳарбий ва стратегик аҳамиятга эга объектлар яқинига бормаслик;
маҳаллий қонунчилик ва хавфсизлик бўйича белгиланган талабларга қатъий риоя қилиш;
шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо бирга олиб юриш.

Фавқулодда ҳолатлар ёки консуллик-ҳуқуқий масалалар юзасидан Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонасига қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилиш мумкин:

Ишонч телефони: +96525396515

Консул Исломхон Тоировнинг телефон рақами: +96599427517

Элчихона вазият ривожини доимий мониторинг қилиб бормоқда ва зарурат туғилган тақдирда қўшимча маълумот тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ислом Републикасидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги элчихонаси ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонликлар Қувайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made