Қуёшда Ердан ҳам каттароқ плазма ажралиб чиқди (видео)
Бу қизиқ
−
20 Ноябрь 10564 2 дақиқа
Бугун, 20 ноябрга ўтар кечаси Ердан 80 баравар каттароқ бўлган плазма Қуёшда шаклланиб, ундан ажралиб чиқди. Бундан уч кун олдин ҳам Қуёшда шу каби ҳолат кузатилган. Бу ҳақда "РИА новости" хабар берди.
Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси маълумотига кўра, “Қуёшдан “қирол протуберанси” ажралиб чиққан.
20 ноябрь кечаси Қуёшнинг шимолий қутбида, ўртача кўрсаткичлардан сезиларли даражада катта бўлган улкан қуёш кўринишининг шаклланиши ва отилиши кузатилган. Ажралиш вақтида плазма тузилмасининг катталиги бир миллион километрдан ошган, бу Ер диаметридан 80 баравар кўп демакдир.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай баҳайбат тузилманинг пайдо бўлишига Қуёшнинг орт томонида жойлашган ҳодисалар сабаб бўлган. Ҳозирча бу жараённи бевосита кузатиш имконияти йўқ. Эътиборлиси шундаки, уч кун аввал ҳам тахминан шу ҳудуддан катта плазма булути отилиб чиққани қайд этилган.
Олимлар ушбу иккала ҳодиса – олдинги плазма чиқарилиши ва бугунги улкан кўтарилиш – эҳтимол бир хил фаоллик маркази, яъни 4274-рақамли ҳудуд билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирди. Ушбу ҳудуд яқинда Ердан кўринадиган ҳолатда бўлган ва йилнинг энг кучли икки чақнашини – Х5.1 ва Х4.0 синфидаги портлашларни келтириб чиқарган. Ҳозир эса у Қуёшнинг кўринмайдиган томонида жойлашган.
Комила Қобилова