Қуёшдаги фаоллик ноль даражагача тушди
Бу қизиқ
−
30 Октябрь 11168 2 дақиқа
Бугун, 30 октябрь куни Қуёшда кучли ва йирик портлашлар тўлқинидан сўнг илк бор фаоллик индекси ноль даражагача тушди. Бу ҳақда Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.
Олимларнинг маълум қилишича, бу йил бошидан бери биринчи марта Қуёш портлашлари фаоллиги индекси ноль қийматни қайд этган.
“Бу шуни англатадики, 2 сутка (48 соат) давомида Қуёшнинг Ерга қараган томонида бирорта ҳам портлаш содир бўлмади. Қуёшнинг тескари томонида содир бўлган ҳодисалар Қуёш портлашлари каталогига киритилмайди, чунки уларни аниқ ўлчашнинг имкони йўқ”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Қуёш йил бошидан бери ўз фаоллиги бўйича “зиддиятли” сигналлар беришда давом этмоқда.
“Бир ҳафта ёки ундан ортиқ давом этадиган кучли портлашлар даврлари баъзида атиги 1-2 кунда “сокин мавсум”га ўрин бўшатади, бу давр ҳам ҳафталаб давом этиши мумкин. Йил давомида Қуёш циклининг глобал индексларида ҳам ўта ўзгарувчанлик кузатилмоқда – улар баъзида кўтарилиб, баъзида пасаймоқда, бу эса ҳозирча аниқ тенденцияни аниқлаш имконини бермаяпти”, дейди олимлар.
Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги ўлчовлар бир томондан Қуёш фаоллигининг пасайиш йўналишида эканини кўрсатмоқда. Шу билан бирга, портлаш фаоллиги индекси сўнгги марта бундан бир ярим йил аввал – 2024 йил 3-4 апрель кунлари ноль даражага тушган. Аммо орадан атиги бир ой ўтиб, 2024 йил май ойида Қуёшда сўнгги 20 йил ичидаги энг йирик фаол портлаш юз берган ва у бешинчи даражадаги энг кучли магнит бўронлари билан кузатилган.
“Маълум бўлишича, индекс бир неча кун ичида яна ўсишни бошлайди. Прогнозларга кўра, Қуёшнинг тескари томонидан Ерга қараб янги йирик фаоллик марказлари чиқмоқда”, дея баёнот берган олимлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар сўнгги ойлардаги энг кучли Қуёш портлашларидан бирини қайд этган эди.
Live
Барчаси