Кам чекиш ҳам ўлимга олиб боради – тадқиқот
Саломатлик
−
21 Ноябрь 11078 1 дақиқа
АҚШнинг Жон Хопкинс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳатто кунига 2–5 та сигарет чекиш ҳам инфаркт, юрак етишмовчилиги ва ўлим хавфини сезиларли даражада оширади. Бу ҳақдаги тадқиқот PLOS Medicine журналида чоп этилди.
Тадқиқот учун 300 мингдан ортиқ одамлар маълумотлари таҳлил қилинган.
Тахминан 20 йиллик кузатув натижалари шуни кўрсатдики, енгил, яъни кам чекувчилар юрак етишмовчилиги хавфи бўйича 50 фоиз, барча сабаблар бўйича ўлим хавфи эса 60 фоизга юқори бўлган. Ҳатто сигаретдан воз кечганидан 30 йил ўтган бўлса ҳам, хавф ошиб боради, бироқ биринчи 10 йил ичида сезиларли даражада камаяди. Яъни, ҳафтада бир неча марта ёки фақат стресс пайтида чекиш ҳам хавфсиз эмас.
Олимлар таъкидлайдики, сигарет миқдорини камайтириш фойдасиз, энг муҳим чора имкони борича тезроқ бутунлай чекишни ташлашдир. Бу юрак ва қон томирлари учун узоқ муддатли хавфни сезиларли даражада камайтирадиган ягона стратегиядир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунё бўйлаб 100 млн одам, жумладан, 15 млн ўсмир сигарет чекиши ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь