Камилла Раҳимова дунёнинг 65-ракеткасини мағлуб этди

Спорт

image

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Камилла Раҳимова АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтаётган WТА 250 АТХ Open турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Камила Раҳимова WТА 250 тоифасига кирувчи ушбу турнирнинг биринчи босқичида дунёнинг 65-ракеткаси, мусобақага олтинчи рақам остида сараланган венгриялик Анна Бондарга қарши кортга чиқди. Тўқсон беш дақиқа давом этган баҳсда Раҳимова 6/3, 7/5 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳозирда 24 ёшли Камилла Раҳимова WТА рейтингида 92-ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақанинг биринчи босқич учрашувида ўзбекистонлик теннисчи Венгрия вакили Анна Бондар устидан 6/3, 7/5 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Энди Камилла Раҳимова чорак финал йўлланмаси учун россиялик теннисчи Оксана Селехметьевага қарши кортга чиқади. Ушбу тўқнашув эртага, 25 февраль куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Камилла Раҳимова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг