Каннаваронинг келишини хоҳладик – Машарипов

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов мавсум бошида олган жароҳати сабаб машғулотлардан узоқда қолганини, аммо энди жисмонан тикланиб, машғулотларига қайтишга тайёрланаётгани, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирокини инобатга олиб барча имкониятларини ишга солаётганини айтди. Бу ҳақда у “Live 360” дастурида сўзлаб берди.

“Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Гуруҳ машғулотларини бошладим ва тайёрланяпман. Менинг ягона муаммом – жисмоний тайёргарлик”, дейди Машарипов.

Шунингдек, Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббий Фабио Каннаваро билан танишганини, терма жамоанинг етакчилари билан учрашувда келаси ўйинларда нима қилиш кераклигини муҳокама қилганини таъкидлади.

“FIFA кунларида Дубайга борганимда Каннаваро билан танишдим. У келган куни терма жамоанинг барча ўйинларини кузатди ва жамоа аъзоларидан 10-рақамли ўйинчи кимлигини сўради. У мени мусобақаларда жуда муҳим ўйинчи эканлигимни билиб, жамоада мен бўлишим кераклигини айтди”, дейди у.

Машарипов Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ мураббийи Сречко Катанец ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Катанец соғлиғидаги муаммоси туфайли терма жамоадан кетди. У Ўзбекистон учун ҳамма нарсани қилди ва бизни доимо қўллаб-қувватлади. ЎФА биздан унинг кетиши ёки қолиши бўйича фикр сўради. Мен ва Шукуров унинг билан қолишни хоҳлаганимизни билдирдик, чунки уни алоҳида ҳурмат қиламиз. Имкон бўлса, у ходимлари билан бирга бўлишини ва ўйинни телевидение орқали кузатишини истардик”.

Жалолиддин Машарипов Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида ҳам фикр билдирди.

“Аввалги ўйинларда биз Эрон билан қийин вазиятларга дуч келганмиз, лекин энди улар билан ўйнашдан қўрқмаймиз. Кейруш даврида улар кучли жамоа эди ва муаммолар бўлган, аммо сўнгги ўйинларда қўрқувимиз йўқолди. Мисрга қарши яхши ўйнадик, Эрон билан эса бир-биримизни яхши биламиз. Менимча, янги рақибларга ўтишимиз маъқул, аммо бу баҳсда Ўзбекистон ғалаба қозонади”, деди у.

Машариповнинг таъкидлашича, ассоциация Фабио Каннаваро билан музокаралар ўтказиш пайти терма жамоа сардорларидан розилик олган.

“ЎФА бизга, учта сардорга Каннаваро билан гаплашмоқчи эканлигини маълум қилди ва биз буни хоҳладик, чунки у ажойиб ўйинчи бўлган”, деди футболчи.

Машарипов суҳбат давомида Жаҳон чемпионати-2026 да терма жамоага ёрдам беришни хоҳлашини айтди. Футболчи Португалия ва Марокашни кучли рақиблар сифатида кўриб чиқаётганини, шунингдек, ўз жисмоний тайёргарлигини максимал даражада оширишга интилаётганини маълум қилди.

“Мақсадим ўзимни энг яхши шаклда сақлаш, клубим ва терма жамоага ёрдам бериш. Бу борада ҳамма имкониятларимни ишга соламан”, дейди Машарипов.

Маълумот учун, Жалолиддин Машрипов охирги марта жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушган эди. Машарипов жароҳати сабаб терма жамоанинг 3 та йиғинида иштирок эта олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Фабио Каннаваро Жалолиддин Машарипов Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг