Касаба уюшмалари федерациясининг 78 ёшли раиси қайта сайланди
Жамият
−
01 Ноябрь 7956 1 дақиқа
Бугун, 1 ноябрь куни Қудратилла Рафиқов 91,9 фоиз овоз билан Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу йилги қурултойда илк марта раис ва унинг ўринбосарлари муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан сайланган.
Маълумот учун, Қудратилла Рафиқов 1947 йилда туғилган. 1993-1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси муовини, 1998 йилдан 2003 йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Кейинроқ “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ бош директори лавозимида ишлаган. 2016 йил декабрида эса Танзила Норбоева ўрнига Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг янги раҳбари этиб сайланганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойида Қудратилла Рафиқов Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси лавозимига бир овоздан қайта сайланганди.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь