Кескин пасайишдан сўнг доллар курси кўтарилди
Жамият
−
15 Май 19310 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,94 сўмга ошди ва 11 986,30 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 83,08 сўмга пасайди ва 13 937,67 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,7 сўмга ошди ва 163,61 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,03 сўмга пасайди ва 1759,92 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8 минг 200 сўмга пасайди ва 1 млн 872 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 15 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 15 млн 162 минг 340 сўмга ошди ва 967 млн 749 минг 640 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси