Кейн Роналду, Месси ва Мбаппенинг рекордларини янгилади

Спорт

image

Германиянинг “Бавария” жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн жорий мавсумнинг дастлабки 14 ўйинида 22 та гол уриб, сўнгги йигирма йилликнинг энг кучли ҳужумчилари Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Килиан Мбаппенинг натижаларини ортда қолдирди. Бу ҳақда “Be Soccer” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Кейн ҳар бир ўйинда ўртача 1,57 та гол урмоқда. Бу унинг “Тоттенхэм” ва “Бавария”даги олдинги мавсум стартларидан анча юқори кўрсаткич. Масалан, аввалги икки мавсумда у 14 та ўйинда 17 тадан гол урганди, “Тоттенхэм” сафида эса ҳеч қачон 13 тадан ортиқ гол киритмаган.

Англиялик футболчи энди “Олтин бутса” соврини учун асосий даъвогар сифатида тилга олинмоқда. У жорий мавсумда 25 та (22 гол ва 3 ассист) голда бевосита иштирок этиб, ўзининг шахсий рекордини ҳам янгилади.

Кейннинг Бундеслигадаги ажойиб старти нафақат шахсий, балки “Бавария” жамоаси учун ҳам тарихий бўлди. Клуб бу мавсумнинг дастлабки 14 расмий учрашувида ҳаммасида ғалаба қозониб, XXI асрдаги энг яхши стартни қайд этди.

Кейннинг 22 та голи сўнгги йигирма йил ичидаги энг юқори натижа сифатида қайд этилди.

Таққослаш учун:

  • Криштиану Роналду – 2014-2015 йилда 21 гол (“Реал Мадрид”);
  • Эрлинг Ҳоланд – 2019-2020 йилда 21 гол (“Зальцбург”);
  • Роберт Левандовский – 2019-2020 йилда 19 гол (“Бавария”);
  • Луис Суарес – 2013-2014 йилда 19 гол (“Ливерпуль”);
  • Лионель Месси – 2012-2013 йилда 17 гол (“Барселона”);
  • Килиан Мбаппе – 2025-2026 йилда 16 гол (“Реал Мадрид”).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити”нинг норвегиялик  ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд 7 та жабҳа бўйича Месси ва Роналдудан олдинда экани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бундеслига Ҳарри Кейн “Бавария” “Олтин бутса”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг