Хитой дунёдаги “энг одамсимон” роботни намойиш қилди (видео)

Технология

image

Бугун, 5 ноябрь куни Хитойнинг XPeng электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси XPeng Tech Day тадбирида IRON номли янги авлод роботини тақдим этди. Бу ҳақда “TechNode” нашри хабар берди.

Компания маълумотига кўра, бу “дунёдаги энг одамсимон робот” ҳисобланади. IRON роботига суяк, мушак ва терини тақлид қилувчи бионик структура ўрнатилган. У эгилувчан орқа суяк, сунъий мушаклар, бутун танасида юмшоқ тери ва моҳир қўлларида 22 даража эркинликка эга. IRON бошқаруви учта Turing сунъий интеллект чипида ишлайдиган физик асосли модель орқали амалга оширилади, бу эса илғор кўриш, тил ва ҳаракат имкониятларини мураккаб сунъий интеллект архитектураси доирасида мулоқот, ўзаро таъсир ва ҳаракат учун бирлаштиради.

Қайд этилишича, IRON саноатда тўлиқ қаттиқ батарея ишлатадиган биринчи гуманоид робот бўлиб, хавфсизликни ошириш мақсадида у ички муҳитда автоматик фавқулодда тормозлаш функциясини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари роботдан ҳеч қачон чиқмаслигини кафолатлайдиган “Тўртинчи қонун”ни жорий қилган.

XPeng режасига кўра, аввал IRON бизнес муҳитида жорий қилинади, оммавий ишлаб чиқариш эса 2026 йил охирига мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Noetix Robotics стартапи инсон шаклидаги робот “Буми”ни тақдим этганди. Унинг нархи деярли iPhone 17’нинг нархига тенг. Компания ўзининг одамсимон роботи – “Буми”нинг нархини 1370 долларга баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

одамсимон робот IRON

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг