Хитой дунёдаги илк бамбукдан ясалган дронни ишлаб чиқди

Бу қизиқ

image

Хитойда бамбук композитларидан тайёрланган дунёдаги илк учувчисиз учиш аппарати (дрон) ишлаб чиқилди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, лойиҳа Халқаро бамбук ва ротанг маркази томонидан Beihang University Нингбо технология институти ва Long Bamboo Technology Group компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Қурилманинг илк синов парвози Тянцзинда бўлиб ўтган.

Қайд этилишича, дрон конструкциясининг 25 фоиздан ортиғи бамбук асосидаги композитлардан тайёрланган. Аппарат айланувчи винтлар билан жиҳозланган бўлиб, вертикал равишда ҳавога кўтарилиш ва қўниш имкониятига эга. Унинг қанотлари кенглиги 2,5 метрдан ошади, вазни тахминан 7 килограммни ташкил қилади, крейсер тезлиги эса соатига 100 километрдан юқори. Парвоз давомийлиги 1 соатдан ортиқ.

Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, бундай дронни яратиш материалга шакл бериш, конструкция мустаҳкамлиги ва ташқи муҳитга чидамлилик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни талаб этган.

Бамбук композитларининг асосий афзалликларидан бири уларнинг арзонлигидир. Улар углерод толасидан (carbon fiber) тахминан тўрт баравар арзон бўлиб, бу конструкция таннархини 20 фоиздан кўпроққа камайтириш имконини беради. Шу билан бирга, аппарат углепластикдан тайёрланган муқобилларига қараганда тахминан 20 фоизга енгилроқ бўлиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой дрон бамбук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг