Хитойликларга Японияга бормаслик тавсия этилди
Олам
−
15 Ноябрь 4016 2 дақиқа
Хитой Японияни агар Тайвань масаласига куч билан аралашса, “ҳалокатли” ҳарбий мағлубият кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди ва ўз фуқароларига Японияга боришдан воз кечишни тавсия қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Токио Хитойнинг Япониядаги элчисини чақириб, юқори лавозимли хитойлик дипломатнинг Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ҳақида ёзган пости учун норозилик билдирган. Такаичи ўтган ҳафта парламентда қилган баёнотида, агар Хитой Тайванга ҳужум қилса, бу “яшашга таҳдид солувчи вазият” деб баҳоланиши ва Токиодан ҳарбий жавоб қайтарилишини айтгани дипломатик можаро келтириб чиқарган эди.
2025 йилнинг 8 ноябрь куни Хитойнинг Осакадаги бош консули Сюэ Цзян Х ижтимоий тармоғида Такаичи баёнотлари ҳақидаги мақолани улашиб, кейинчалик ўчириб ташланган постида: “Бунга аралашган ифлос бўйинни кесиб ташлаш керак”, деб ёзганди.
Япония Ташқи ишлар вазирлиги Сюэнинг бу баёнотларини “жуда ноўрин” деб атаб, элчини чақирган. Айрим япон сиёсатчилари Сюэни қувиб чиқаришга чақирган бўлса-да, Токио Пекиндан “тегишли чоралар кўришни” сўраган.
Хитой Мудофаа вазирлиги вакили Цзян Бин айтишича, агар Япония Тайвань масаласига куч билан аралашишга журъат этса, Хитой Халқ озодлик армияси томонидан ҳалокатли мағлубиятга учратилади.
2025 йилнинг 20 ноябрь куни Хитой ТИВ Япониянинг Хитойдаги элчисини қатъий норозилик билдириш учун чақирди. Бу икки йилдан бери биринчи марта сдир бўлди – сўнгги бор элчи 2023 йил август ойида “Фукушима-1” АЭС оқова сувлари денгизга чиқарилгани сабаб чақирилган эди.
Хитой ТИВ Япониянинг ҳарбий йўналишдаги ҳаракатларидан, жумладан, ядро қуролидан фойдаланмаслик тамойилларидаги ноаниқликдан хавотир билдирган. ТИВ вакили Лин Цзян Япония атом сувости кемаларини харид қилишни истаётгани сиёсатнинг салбий томонга ўзгарганидан далолат беришини айтган.
14 ноябрь куни кечқурун Хитой ТИВ фуқароларга Японияга сафар қилишдан тийилиш ҳақида мурожаат қилди, бунга муносабатларнинг ёмонлашуви ва сезиларли хавфлар сабаб сифатида кўрсатилди.
Хитойнинг “Женьмин Жибао” газетаси Япония тез суръатларда ҳарбий кучини ошираётгани, агрессия тарихини поклаб кўрсатишга ҳаракат қилаётгани ва милитаризмни қайта тиклашга уринаётганини танқид қилди.
Япониянинг NTV телеканали хабарига кўра, Токиодаги Хитой элчихонаси ходимларга ортиб бораётган антихитой кайфият туфайли кўчага чиқмаслик бўйича кўрсатма берган.
Live
Барчаси