АҚШ Хитой ва Россия иштирокида “ядровий бешлик” тузиши мумкин – ОАВ

Олам

image

АҚШ энг йирик ядровий давлатлар – Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Японияни ўз ичига олган “ядровий бешлик” тузиши мумкин. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Нашр манбаларига кўра, шу ҳафта Вашингтонда илгари мутлақо тасаввур қилиб бўлмайдиган бир ғоя – Хитой ва Россия кирадиган “Калит бешлик” давлатлар гуруҳи тузиш масаласи муҳокама қилинган. “Politico” суҳбатдошларининг фикрича, бундай қарор анъанавий рақибларни яқинлаштиради ва ҳозирги G7 (“Катта еттилик”) билан кескин контраст ҳосил қилади.

“Авваллари бу ғоя реал бўлиб кўринмасди, бироқ айрим кузатувчилар бунинг Трампга хос жиҳатлари борлигини айтишмоқда. Биринчидан, Президент Дональд Трамп рақиб давлатлар билан ҳам битимлар тузишга интилган, масалан Пекинга Nvidia H200 сунъий интеллект чипларини сотишга розилик берган, шунингдек, ўз элчилари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнерни Россия Президенти Владимир Путин билан бевосита музокара ўтказиш учун Москвага юборган”, дейилади хабарда.

Трампнинг биринчи президентлик муддати пайтида Оқ уйда ишлаган ва исми ошкор қилинмаслигини сўраган шахснинг айтишича, C5 (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Япония ва Россия) ғояси мутлақо кутилмаган эмас.

“C5 ёки C7 тузиш борасида ҳеч қандай расмий муҳокама бўлмаган, бироқ G7 тизими ёки БМТ Хавфсизлик Кенгаши каби мавжуд тузилмалар замонавий талаблар билан мос келмаётгани, янги ўйинчиларнинг пайдо бўлиши фонида қайта кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида, албатта, суҳбатлар бўлган”, дейди манба.

Қайд этилишича, G7 га муқобил бўладиган ушбу “бешлик”нинг асосий вазифаси халқаро муаммоларни ҳал қилиш бўлади ва биринчи масала сифатида Яқин Шарқдаги вазият кўриб чиқилиши мумкин. Айни пайтда Оқ уй нашрнинг сўровига ҳалиям жавоб бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Хитой ядровий бешлик Калит бешлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг