Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 19 июнь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида хонанда Шоира Отабекова йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 12:20 ларда Қўрғонтепа тумани “Хуробод” МФЙ ҳудудидан ўтган D-138 автомобиль йўлининг 42 километрида 1980 йилда туғилган ҳайдовчи Шоира Отабекова ўзининг BYD song plus русумли транспорт воситасида Хонобод шаҳар йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги чегара сим тўсиғига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, транспорт воситаси техник шикастланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Қўрғонтепа тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Хонанданинг ўзи ҳам бу ҳақда Instagram саҳифаси орқали маълум қилиб, аҳволи яхши эканини билдирган.

“Мен аварияга учрадим. “Стрчний”га чиқиб сиққан одам қочиб кетди. Ўзимга ҳеч нима бўлмади. Кўрамиз энди ким буни тагида турганини”, деб ёзган у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

автоҳалокат Шоира Отабекова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг