Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевга муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жарима жазоси тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик томонидан муаллиф Шохруҳ Абдувоҳидовга тегишли бўлган “Юрак”, “Мени деб оқарди сочларинг она”, “Кўзларингни қизғонма мендан” ва “Барчасини Худога солдим” номли шеърлар ижрочи Жалолиддин Аҳмадалиев томонидан  ҳуқуқ эгаси рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган. Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси  тайинланган.

Маълумот учун, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Ботир Қодиров “Шамсиддин Садоий” тахаллуси билан танилган шоир Шамсиддин Тўраевнинг шеъридан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муаллифлик ҳуқуқи Жалолиддин Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг