Хоразмда аланга ичида қолиб кетган одам қутқарилди (видео)
3-саҳифа
−
30 Июль 4642 1 дақиқа
Кеча, 29 июль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги корхоналарнинг бири ёниб кетди. Қутқарувчилар ёнғин ичида қолган 1 кишининг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:32 да Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Урганч шаҳар “Навбаҳор” МФЙ Ўзбекистон кўчасида жойлашган корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Хабарга кўра, қутқарувчилар айтилган манзилга соат 17:36 да етиб бориб, ёнғин соат 18:01 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғинда қутқарувчилар бир нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Асака туманида фуқаронинг уйида ташкил қилинган автосервис ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган.
Live
Барчаси