Хоразмда экскаватор сабаб 17 минг киши газсиз қолди
3-саҳифа
−
13 Март 3780 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Хонқа туманида ер қазиётган экскаватор юқори босимли газ қувурига шикаст етказиши оқибатида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида туманнинг “Баркамоллик”, “Фидойилар”, “Ватанпарвар”, “Жаннатмакон”, “Паҳлавонлар”, “Гулғунча”, “Эзгулик”, “Маҳорат”, “Порлоқ”, “Янгиланиш”, “Аҳиллик”, “Бунёдкор”, “Мангулик”, “Эҳтиром”, “Муқаддас”, “Истиқлол”, “Дўстлик”, “Ғайрат”, “Мустақиллик”, “Пахтагул”, “Гулистон”, “Илғор”, “Нурафшон”, “Пахтакор”, “Маданиёр”, “Ёш куч”, “Ойдин ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 17 200 киши ва 546 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Айни пайтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишларини бошлаган. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг таъминот қайта тикланиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги газ қувурини юк машинаси уриб юбориши оқибатида айрим истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилганди.
Live
Барчаси