Хоразмда МИБ ходими 1500 доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
14 Май 1543 1 дақиқа
Хоразм вилоятининг Хива туманида Мажбурий ижро бюроси ходими 1500 доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Хива туман бўлими давлат ижрочиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, бўлим иш юритувидаги ижро иши бўйича 1995 йилда туғилган фуқародан ундирилиши лозим бўлган 4 млн 526 минг сўм солиқ қарздорлигини, шунингдек, унга ва унинг отасига нисбатан ҳисобланган жами 22 млн 822 минг сўм ер ва мол-мулк солиқларини мансабдор танишлари орқали бартараф қилиб бермоқчи бўлган. Бунинг эвазига у 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида тадбиркорнинг ишини ҳал қилиб бериш эвазига 2 200 доллар пора талаб қилган инспектор ушланган эди.
Live
Барчаси