Исроилга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
3-саҳифа
−
07 Май 1405 2 дақиқа
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида Исроилга, Бухорода эса Болгария ва Литва ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментининг Мирзачўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. 10 000 АҚШ доллари эвазига фуқаро З.И. ни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Исроил давлатига ишлаш учун юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаролар У.Р. ва А.Ж.ни ишончига кириб, уларни гўёки чет элда яшовчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, Болгария ва Литва давлатларига юбориш учун виза олиб бериши эвазига 3 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.T.” МЧЖ раҳбари О.А. фуқаро М.М.нинг ишончига кириб, уни 17 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юбориши учун “ишчи виза” расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятида фуқароларни ишлаш мақсадида бошқа давлатга жўнатишни ваъда қилганлар ушланган эди.
Live
Барчаси