Киевга ҳужум. Қурбонлар ва яраланганлар бор
Олам
−
25 Ноябрь 4120 1 дақиқа
Россия қўшинлари бугун, 25 ноябрга ўтар кечаси Киев ва унинг атрофидаги ҳудудларга кенг кўламли зарба берди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Темур Ткаченко маълумотига кўра, ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 7 фуқаро жабрланиб, улардан 2 нафари шифохонага ётқизилган.
Қутқарув хизматларининг хабар беришича, ҳалок бўлган шахс Днепровск туманидаги 9 қаватли уйнинг тўғридан тўғри зарбага учраши ва ёнғин оқибатида вафот этган.
Печерск туманидаги 22 қаватли уйдан аҳоли эвакуация қилинган. Уйнинг 4–7 қаватлари зарбага учраган ва ёнғин содир бўлган. Днепровск туманида эса рус дрони тўғридан тўғри 9 қаватли уйга тушиб, 6–7 қаватларда вайронагарчилик ва ёнғинга олиб келган, 8 киши қутқарилган яна 4 киши мустақил равишда тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Киев вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Николай Калашник ҳужумлар тинч аҳоли яшайдиган пунктларга қаратилганини билдирган. Украина Энергетика вазирлиги эса мамлакатнинг энергетика инфратузилмасига ҳам кенг кўламли зарба берилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Тернополга берган зарбаси оқибатида 26 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси