КХДР билан баҳсга юз фоиз тайёрмиз – Ҳасанов
Спорт
−
16 Апрель 5339 1 дақиқа
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Садриддин Ҳасанов 17 апрель куни Шимолий Кореяга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Эртага КХДР жамоасига қарши ўйин ўтказамиз. Учрашувга юз фоиз тайёрмиз. Насиб қилса, олдимизга қўйган мақсадларимиз йўлида ҳеч бир жамоа тўсқинлик қила олмайди. Мураббийларимиз кўрсатмаси билан ҳар бир учрашувда боримизни берамиз ва ўзимизга юклатилган вазифаларни мукаммал тарзда бажаришга ҳаракат қиламиз”, дейди Ҳасанов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов бўлажак баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб, корейслар билан ўйинда жамоаси ҳужумкор ўйин кўрсатишини айтганди.
Live
Барчаси