Конате “Реал”га ўтишга рози бўлди – ОАВ
Спорт
−
02 Июнь 1225 1 дақиқа
Агар Флорентино Перес “Реал Мадрид” президенти этиб қайта сайланса, ҳимоячи Иброҳим Конате Мадрид клуби футболчисига айланади. Бу ҳақда “El Chiringuito” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Қироллик клуби”нинг амалдаги раҳбари франциялик ҳимоячи билан келишувга эришган ва деярли барча шартлар бўйича ўзаро келишиб олган. Бироқ трансфернинг расман якунланиши Переснинг ўз лавозимида қолишига бевосита боғлиқ.
Конате яқинда шартномаси тугагач, “Ливерпуль”ни эркин агент сифатида тарк этди. Бир қатор Европа клублари футболчига қизиқиш билдирганига қарамай, “Реал Мадрид” 27 ёшли ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Агар Перес сайловларда ғалаба қозониб, ўз лавозимини сақлаб қолса, Мадрид клуби Конатени трансфер компенсацияси тўламасдан ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Шунингдек, бу ҳолатда “Комо” ярим ҳимоячиси Нико Пас ҳам Конатедан кейин “Реал Мадрид”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” президентлик сайлови жорий йилнинг 7 июнь куни бўлиб ўтади. Унда амалдаги президент Флорентино Перес ва Энрике Рикельме “Қироллик клуби” раҳбарлиги учун сайловда иштирок этади.
Live
Барчаси