Кубада чивин чақишидан 33 киши вафот этди
Олам
−
02 Декабрь 1305 2 дақиқа
Кубада чивинлар орқали юқадиган касалликлардан 33 киши вафот этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, бу ўлимлар ва ҳали ҳам давом этаётган эпидемия Кубанинг соғлиқни сақлаш тизими учун яна бир катта зарба бўлган. Мамлакатда узоқ давом этаётган иқтисодий инқироз туфайли озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон етишмовчилиги кучайган, тиббиёт тизими оғир аҳволда.
Денге иситмаси Кубада узоқ йиллардан бери муаммо бўлиб келмоқда. Аммо ҳозирги вазият буни янада оғирлаштирган. Маблағ ва ёқилғи танқислиги ҳукуматга йўлларни дезинфекция қилиш, чиқиндиларни йиғиштириш ва сув сизиб чиқаётган қувурларни таъмирлашга халал бермоқда. Чикунгуня эса илгари кам учрар эди, аммо сўнгги ойларда тез тарқала бошлади.
Чикунгуня учун махсус даволаш усули йўқ, у асосан Аэдес чивинлари орқали тарқалади, шунингдек, улар денге ва зика ташувчиси ҳам ҳисобланади.
Чикунгуня кучли бош оғриғи, тошмалар ва бўғимлардаги оғриқни келтириб чиқаради, улар инфекциядан кейин ойлар давомида сақланиб қолиши мумкин. Бу эса узоқ муддатли ногиронликни келтириб чиқаради, камдан-кам ҳолларда ўлимга олиб келади.
Кубанинг икки йирик шаҳрида – Гавана ва Сантьягода сўнгги ҳафталарда касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари қайд этилган. Куба Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Карильда Пенья Гарсиянинг маълум қилишича, ўтган ҳафта 5 717 та янги чикунгуня ҳолати қайд этилган. Расмийлар кўплаб ҳолатлар рўйхатга олинмай қолаётгани, чунки беморларнинг аксарияти шифокорга мурожаат қилмаслигини айтган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти июль ойида Ҳинд океани минтақаси билан боғлиқ янги ўчоқлар Европа ва Америкага тарқалмаслиги учун шошилинч чоралар кўришга чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар Исландия давлатида тарихда биринчи марта чивин аниқланганди.
Live
Барчаси