Куйдирги касаллиги бўйича қўшниларда вазият жиддий – Санэпидқўмита
Олам
−
11 Июль 8983 1 дақиқа
Куйдирги касаллиги Ўзбекистон ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида 55 та чегара пунктларидан ўтувчилар чуқур текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси эпидемиология ва ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бошлиғи Фарҳод Қурбонбеков маълум қилди.
Қурбонбековга кўра, республикада касалликни олдини олиш учун гумон этилган ҳолатлар юзага келганда ташхислаш, даволаш учун барча шароитлар яратилган.
Бундан ташқари, касаллик ўчоқларида тупроқдан намуналар олиб, лаборатория шароитида доимий назорат олиб борилади.
Касалликнинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишини олдини олиш мақсадида эса 55 та чегара пунктларидан ўтувчилар чуқур текширувдан ўтказилади. Ушбу пунктларда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилиши зарур бўлган барча чора-тадбирлар назоратга олинган.
Маълумот учун, куйдирги (Сибир яраси) – Bacillus anthracis бактерияси сабабли юзага келадиган хавфли инфекцион касаллик бўлиб, асосан ҳайвонлардан юқади. Одамларда касаллик тери, ўпка ёки меъда-ичак шаклида кечиши мумкин. Одамдан одамга юқмайди. Касаллик асосан касал ҳайвон билан алоқа қилиш ёки яхши пишмаган гўшт истеъмоли орқали юқади. Ҳатто 100 даражада қайнатилган гўшт ҳам хавфли бўлиши мумкин фақат тўлиқ қиздирилган, ичида пушти жой қолмаган гўшт хавфсиз ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақмола вилояти Отбосар туманидаги икки қишлоқда куйдирги аниқлангани сабабли карантин эълон қилинганди.
Live
Барчаси