Кюрасао терма жамоаси Гиннессга кирди

Спорт

image

Кюрасао миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этган энг кам аҳолига эга мамлакат сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Кариб денгизида жойлашган орол аҳолиси тахминан 156 минг нафарни ташкил этади. Шу тариқа, Кюрасао Жаҳон чемпионатида қатнашган мамлакатлар орасида аҳолиси энг кам давлат мақомини олди.

Жорий йилнинг 14 июнь куни Кюрасао терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини ўтказди. Дебют баҳсида жамоа Германияга қарши майдонга тушиб, 1:7 ҳисобида мағлуб бўлди.

Кюрасао Нидерландия Қироллиги таркибидаги автоном давлат ҳисобланади. 2010 йилгача эса орол Нидерландия Антил ороллари таркибида бўлган.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати Кюрасао Кот-д’Ивуар, Эквадор ва Германия терма жамоалари билан бирга бир гуруҳдан ўрин олган. Эндиликда Дик Адвокат бошчилигидаги терма жамоа жорий йилнинг 21 июнь куни Эквадорга қарши майдонга тушади. Сўнгра 26 июнь куни Кот-д’Ивуар билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Гиннесс Кюрасао

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг