“Леонардо” бўрони сабаб 11 минг одам эвакуация қилинди

Олам

image

“Леонардо” бўрони Испания ва Португалияга кучли ёғингарчилик ва сув тошқинларини олиб келди. Ушбу табиий офат сабаб 11 минг одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Маълум бўлишича, 2026 йилнинг февраль ойи бошида бошланган “Леонардо” бўрони Испания ва Португалияда кучли ёғингарчилик ва сув тошқинларига сабаб бўлган. Табиий офат айниқса, Пиреней ярим оролига жиддий талафотлар етказган.

Ҳодиса оқибатида 100 дан ортиқ йўллар ёпилган ва тезюрар поездлар ҳаракати тўхтатилган. Испания ва Португалияда 11 000 дан ортиқ киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Португалияда автомобили сув оқими билан оқиб кетган 70 ёшли эркак ҳалок бўлган. Испаниянинг Малага провинциясида эса бир киши бедарак йўқолган. Кейинчалик жасади топилган.

Португалия ҳукумати мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини узайтирган. Айниқса, Тагус дарёси ҳавзасида сув тошқини хавфи туфайли “қизил” огоҳлантириш эълон қилинган.

Испанияда Андалусия минтақаси энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлмоқда. Гразалема шаҳарчасида 36 соат ичида ёғингарчилик 700 мм га етган. Аҳоли эса тўлиқ эвакуация қилинган. Гвадалкивир дарёси сатҳининг кўтарилиши Кордовада ҳам кўплаб турар жойларни сув остида қолдирган. Испанияда зайтун ҳосилига етказилган зарар тахминан 200 миллион еврога баҳоланган.

Ҳукуматга кўра, ер тўйинганлиги сабабли дренаж тизимлари ишламай қолган. 7 февралдан бошлаб ушбу ҳудудларга “Марта” деб номланган янги бўрон кириб келиши кутилмоқда. Бу эса вазиятни янада оғирлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Франциянинг шимолий қисми ва Англия жанубидаги минглаб уйлар ва корхоналар кучли шамол, ёмғир ва қор олиб келган “Горетти” бўрони ҳақида хабар берилганди.

Жавоҳир Алиқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

эвакуация Португалия Испания бўрон Леонардо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг