“Ливерпуль” “Реал”нинг икки футболчисини сотиб олиши мумкин
Спорт
−
11:49 717 1 дақиқа
“Ливерпуль” клуби “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани сотиб олиш учун жиддий устунликка эга бўлди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар франциялик футболчини ёзги трансфер ойнасида 50 миллион евро эвазига қўлга киритиш имконияти борлигини билиб олган.
Шунингдек, инглиз клуби “Реал Мадрид” марказий ҳимоячиси Дин Хёйсенга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, “Ливерпуль” ўтган ёзда “Борнмут”дан “Реал Мадрид”га ўтган футболчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Агар таклиф келиб тушса, “қироллик клуби” ҳимоячини сотиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлиги айтилмоқда.
Жорий мавсумда Камавинга барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Live
Барчаси