Маҳмуд Муродов рақибларига мурожаат билан чиқди (видео)

Спорт

image

Oktagon MMA промоушенининг ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов ўзи билан жанг қилмоқчи бўлган рақибларини 84 кг вазн йиғишга чақирди. Бу ҳақда у промоушен матбуот хизматига берган интервьюсида айтди.

“Рақибим 84 кгда эмас, 77 кгда жанг қилмоқчи. Аммо мен 84 кг дан ҳеч қаерга кетмайман, 77 кга ҳам тушмайман 93 га ҳам кўтарилмайман. Менга қарши окатгонга чиқмоқчи бўлганлар 84 кг вазн йиғсин. Флеури мени 93 кг да жангга чорлади, аммо мен вазнимни ўзгартирмайман”, дейди Муродов.

Қайд этиш жоиз, Муродов шу йилнинг 14 июнь санасида бўлиб ўтадиган “Oktagon 72” турнирида чехиялик Патрик Кинслга қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот ўрнида, 35 ёшли Маҳмуд Муродов фаолияти давомида ҳозирга қадар 36 та жанг ўтказиб, 28 ғалаба ва 8 мағлубият қайд этган. Патрик Кинсл ҳисобида эса 28 ғалаба ва 11 та мағлубият бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳмуд Муродов Oktagon MMA Патрик Кинсл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг