Маишатбозликка берилган мансабдор ишдан олинди

Жамият

image

Ўтган ҳафта Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекциясининг бошлиғи Дилшод Усмонов иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилгани учун ишдан олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт 60 триллион сўмга етган, бу бюджет йилига 7,5 триллион сўмни йўқотяпти дегани.

Биргина акциз солиғи тўловчилар ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмини яширгани оқибатида 66 миллиард сўм солиқдан қочилган.

Йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва солиқ маъмурчилиги бўйича пойтахт солиқ органларининг иши мутлақо қониқарсиз экани қайд этилган. Масалан, қўшимча қиймат солиғи тўловчиларнинг қарийб 30 минги ҚҚСнинг бирор сўмини тўламаган ёки савдо, сервис ва умумий овқатланишдаги касса аппаратининг тўртдан бири ишлатилмаяпти.

Айрим солиқ бошлиқлари тушумни кўпайтириш ўрнига қўштирноқ ичидаги “тадбиркор”ларга “ҳомийлик” қилиш билан бандлиги кўрсатиб ўтилган. Масалан, шаҳарда ўтказилган текширувларда 70 миллиард сўм солиқ ҳисобланмасдан қолгани аниқланган. Сўнгги икки йилда шаҳар солиқ идораларининг 19 нафар ходими коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган, бюджетга 27 миллиард сўм зарар етказилган.

Ўтган ҳафта Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекциясининг бошлиғи Дилшод Усмонов ишдан олиниб, жиноят иши қўзғатилди. У инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштирган, иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дилшод Усмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар