“Манчестер Сити” ўз майдонида мағлубиятга учради
Спорт
−
26 Ноябрь 2549 2 дақиқа
Кеча, 25 ноябрь куни UEFA Чемпионлар Лигаси 5-турининг марказий учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбон “Манчестер Сити” Германиянинг “Байер Леверкузен” жамоасини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Гвардиола Премьер-лигадаги “Ньюкасл”га 2:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг жамоада кескин ротация амалга оширди. Бош мураббий таркибда 10 та ўзгаришни амалга оширган ҳолда учрашувни бошлади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам учрашувни асосий таркибда бошлади.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида “Сити” фаолроқ кўринди. Натан Аке яқиндан берган зарбаси рақиб дарвозабони Марк Флеккен томонидан қайтарилди. Шунга қарамай, леверкузенликлар босимга тезда мослашиб, биринчи бўлимнинг 23-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Кристиан Кофаненинг узатмасидан сўнг Алехандро Гримальдо жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси билан Жеймс Траффорд дарвозасини ишғол қилди.
Танаффусдан сўнг Гвардиола Фил Фоден, Жереми Доку ва Нико О’Райлини майдонга тушириб, иккинчи бўлимни бошлади. Аммо бу ўзгаришлар сезиларли даражада таъсир кўрсатишга улгурмасдан, Патрик Шик 55-дақиқада “Байер”нинг устунлигини икки бараварга оширди. Иброҳим Мазанинг аниқ узатмасидан сўнг Шик Траффорд дарвозасини ишғол қилди. Учрашув якунига қадар шу ҳисоб сақланиб қолди.
Ушбу ғалабадан сўнг, “Байер” очколарини 13 тага етказиб, турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. “Манчестер Сити” эса мағлубиятдан сўнг 10 очко билан 6-ўринга тушиб кетди ва мусобақадаги мағлубиятсиз сериясини якунлади.
Live
Барчаси