“Манчестер Сити” яна пешқадамликка қайтди. АПЛда тур тафсилотлари

Спорт

image

Кеча, 2 ноябрь куни Англия Премьер-лигасида 10-тур ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Турда бир қатор қизиқарли ва жаримали учрашувлар бўлиб ўтди. Турнинг марказий учрашуви Лондонда бўлиб ўтди, у ерда “Тоттенхэм” ва “Челси” жамоалари майдонга тушди. Энцо Мареска шогирдлари ўша ўйинда кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Турнир жадвалидаги пешқадам “Арсенал” эса “Бёрнли” майдонидан ғалаба билан қайтди. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Борнмут”ни мағлуб этди.


Турдаги барча учрашувлар тафсилотлари билан танишинг:

“Брайтон” 3:0 “Лидс Юнайтед”

“Брайтон” ўз майдонида ҳақиқий устунликни кўрсатди. Жамоа бутун ўйин давомида тўп назоратини қўлдан чиқармади ва рақиб дарвозасига учта жавобсиз гол йўллаб, ишончли ғалабага эришди. “Лидс” эса ҳужумда жиддий хавф туғдира олмади.

“Бёрнли” 0:2 “Арсенал”

Турнир жадвали пешқадами “Арсенал” меҳмон сифатида майдонга тушган бўлса-да, ўйин бошидан назоратни қўлга олди. “Арсенал”  ҳужумдаги фаол ҳаракатлари орқали икки гол йўллаб, муҳим уч очкони қўлга киритди. “Бёрнли”га  эса ҳужумда бироз омад етишмади.

“Кристал Пэлас” 2:0 “Брентфорд”

“Кристал Пэлас” ўз уйида ишончли ғалаба қозонди.  Меҳмонларнинг икки голи уч очко учун етарли бўлди. “Брентфорд”нинг ҳимояси бир неча бор йўл қўйган хатолари сабаб жамоа аламли мағлубиятни қабул қилиб олди.

“Фулхэм” 3:0 “Вулверхэмптон”

“Фулхэм” ўз майдонида мухлисларини хурсанд қилди.  Жамоа ярим таймнинг ўзида икки бор ҳисобни очди ва ўйинни тўлиқ назорат қилди. “Вулверхэмптон” ўйинга қайтишга уринди, аммо ҳужумдаги уринишлар бесамар якунланди.

“Ноттингем Форест” 2:2 “Манчестер Юнайтед”

Бу учрашув жанговар ва голларга бой баҳс бўлди. “Форест” дастлаб ҳисобни тенглаштириб сўнгра ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олди, аммо “Юнайтед” 81 дақиқадаги голи учрашувда дурранг бўлишини таъминлади.

“Тоттенхэм Хотспур” 0:1 “Челси”

Бу турда мухлислар Лондон дербисида гувоҳи бўлди. Дербида  “Челси” минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Жоао Педронинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди. “Тоттенхэм”да бир неча имконият бўлди, аммо жамоа улардан самарали фойдалана олмади.

“Ливерпуль” 2:0 “Астон Вилла”

Кетма-кет мағлубиятли ўйинлардан кейин “Ливерпуль” “Энфилд”да ишончли ғалаба эришди. Салоҳ ва Граверберчнинг голлари “Ливерпуль”га уч очко келтирди. “Астон Вилла” жавоб голини ура олмади Унаи Эмери шогирдларига бу турда бироз омад етишмади.

“Вест Хэм” 3:1 “Ньюкасл Юнайтед”

“Вест Хэм” ўз уйида ҳужумкор футбол кўрсатди. “Ньюкасл Юнайтед”  учрашувнинг дастлабки дақиқаларида гол урган бўлишига қарамай қолган дақиқаларда 3 бор гол ўтказиб юборди ва якунда мағлубиятга учради. 

“Манчестер Сити” 3:1 “Борнмут”

“Манчестер Сити” ўз майдонида ҳужумкор футбол намойиш этди. Ҳоланд бу учрашувда ҳам икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Ушбу учрашувда яқинда жароҳатдан қайтган Абдуқодир Ҳусанов қайдномага ҳам киритилмади.

“Эвертон” – “Сандерленд”

Бу учрашув бугун, 3 ноябрь куни тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот учун, якунига етган тур учрашувларидан сўнг Лондоннинг “Арсенал” жамоаси 25 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” 19 очко билан 2, “Ливерпуль” эса 18 очко билан 3-поғонадан жой олган. Навбатдаги тур учрашувлари жорий йилнинг 8 ноябрь куни старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Премьер-лигаси “Челси” “Тоттенхэм” 10-тур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг