“Манчестер Сити” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Спорт

image

 Кеча, 5 ноябрь куни UEFA Чемпионлар лигасида доирасида марказий учрашув бўлиб ўтди. Унда Англиянинг “Манчестер Сити” ўз майдонида “Боруссия Дортмунд” билан баҳс олиб борди. “Шаҳарликлар” ушбу учрашувда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин бошиданоқ “Сити” ташаббусни қўлга олди. 22-дақиқада Фил Фоден Тиджани Райндерснинг аниқ узатмасидан сўнг Грегор Кобель дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, 29-дақиқада Эрлинг Ҳоланд Жереми Докунинг узатмасидан сўнг жарима майдончаси марказидан зарба йўллаб, ҳисобни 2:0 га етказди. Бу гол норвегиялик футболчи учун мазкур мусобақадаги кетма-кет бешинчи ўйинда гол бўлди.

Учрашувнинг 57-дақиқасида Райндерснинг узатмасидан сўнг Фил Фоден ўзининг дублини расмийлаштирди. Дортмундликлар 72-дақиқада Вальдемар Антоннинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган, 90+1 дақиқада Раян Шерки ҳисобни йириклаштирди.  Шу тариқа Пеп Гвардиола шогирдлари тўрт ўйиндан сўнг 10 очко жамғариб, гуруҳда қулай ҳолатга чиқди. “Дортмунд” эса очколарини 7 тага етказиб олди.

Маълумот учун, ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди. Бу ғалаба билан манчестерликлар турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. “Боруссия Дортмунд” эса 14-поғонани банд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чемпионлар лигаси “Манчестер Сити” “Боруссия Дортмунд”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг