Машина олиб қочган ва ИИО ходимини пичоқлаган йигитлар қамалди
3-саҳифа
−
06 Ноябрь 8746 2 дақиқа
Аввалроқ, Сирдарё вилоятида Cobalt машинасини олиб қочган 2 нафар йигит уларни Ички ишлар идорасига олиб кетаётган ходимни ҳам пичоқлаганди. Асли Андижон вилоятдан бўлган ушбу йигитларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, йигитлардан бири 18 ёшни қаршилаган, бири эса ҳаттоки вояга етмаган. Ушбу шахслар жорий йил 2 августга ўтар кечаси Самарқанд шаҳридан Наманганга йўловчи сифатида отланиб, ҳайдовчи Сирдарё вилоятида ёқилғи қуйиш шохобчасига тўхтаганда, ҳайдовчининг Cobalt русумли машинасини олиб қочган.
Шундан сўнг, улар ўз ҳаракатларини давом эттириб, ўғирланган машинани яшириш учун Тошкент вилоятининг Бўка туманига борган. Уларнинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланган ички ишлар ходими воқеа жойига етиб борган ва уларни туман Ички ишлар идорасига олиб кетаётган вақтда, ходимга йигитлардан бири пичоқ санчган, шу билан бирга, ходимнинг ҳам машинаси олиб қочилган.
Навбатдаги олиб қочилган ички ишлар ходимининг автомашинасида йигитлар Оҳангарон тумани бўйлаб ҳаракатланган. Йўл патруль хизмати инспекторининг тўхтатиш тўғрисидаги талабларига бўйсунмасдан, машинани инспектор устига ҳайдаб оғир даражадаги шикаст етказган.
Маълум бўлишича, вояга етмаган судланувчи Жиноят кодексининг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “г”, “о”, “п”, “р” бандлари билан ва Жиноят кодексининг 267-модда (транспорт воситасини олиб қочиш) 3-қисми “в” бандларида айбдор деб топилган ва унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазолар қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 9 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Иккинчи судланувчи ҳам худди шу моддалар билан 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида профилактика инспектори чақирув вақтида пичоқланиши оқибатида вафот этганди. Уни пичоқлаган 65 ёшли фуқаро эса қочиб кетиб, жорий йилнинг 4 июль куни қабристондаги маккапоя ичида қўлга олинганди.
Live
Барчаси